
Badiiy adabiyot
Oltin Zanglamas
Shuhrat"Олтин Зангламас" романида 30 йиллар ва урушдан кейинги даврда мудҳиш қатағонларга дучор этилган ҳалол, имон-эътиқодли кишиларнинг фожиали қисматини жасорат билан бадиий тасвир этилган. Асарнинг бош қаҳрамони Содиқ исмли ҳалол, виждонли тўғрисўз ўқитувчи. У мактаб директори сифатида жуда фаол , аммо ўз атрофидагиларга нисбатан талабчан, қаттиққўл. Унинг ана шу хусусиятлари мактабдош айрим дангаса, хулқи бузуқ, савияси паст ходимларга ёқмайди. Атрофда ҳеч сабабсиз "қама-қама"лар авж олган вазият бундайларга жуда қўл келади ва улар софдил Содиқни ҳам "чақув" билан қаматишга муваффақ бўлишади. Асардаги салбий қаҳрамонлар Мирсалим, Шукуров ("қалдирғочни Маккаи мукаррамадан келган деган, талоқ ҳақида одобсиз латифа айтган, очилган хотин-қизларни таҳқирлаган, йигирмата хотиннинг ақли бир товуқникича йўқ деган, бир аёлнинг ғийбати қирқта эшакка юк бўлади" деган қаҳрамон), Чуханов (сохта, мутаҳҳам, разил, инсофсиз терговчи)лардир.
- Sahifalar soni
- 544
- Til
- O'zbek
- Muqova turi
- Yumshoq muqova
- Nashr yili
- 2023
- Yozuv turi
- Lotin
35 000 so'm
Sharhlar
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'ling!











