
Badiiy adabiyot
Tun zulmati ortida
Haruki MurakamiЙирик шаҳар мегаполисда ярим тун. Сон-саноқсиз одамлар бир жойга йиғилган "арилар уяси", осмонўпар иморатлар, ялтир-юлтур реклама, турнақатор уловлар, илонизи асфалт йўл-у темир йўллар, чанг-у ғубор, шовқин-сурон бари қоришиб, чатишиб кетган олачипор макондаги кундузги югур-югур-у, ғимир-ғимир тиниб, қоронғи тушгач, атрофга ғалати, сирли сокинлик чўкади. Япон адиби Ҳаруки Мураками қаҳрамонлари ёшгина йигит ва қизлар - олатасир, талатўп муҳитга кўниколмаган, миллионлар шаҳридаги ёлғиз қалблар шу зимистонда кўча кезиб, суҳбат қуриб, дардлашиб, ўзларини қийнаган, уйқу бермаган саволларга жавоб топишга, зоҳирий, ботиний чигалларни ечишга интилишади. Меҳр-оқибат, зулм-у зўравонлик, бефарқлик, сабр-тоқат, рўё ва чин қоришиқ тун пардаси остида катта шаҳардаги кичик одамлар тақдири, ўй-хаёллари, орзу-армонига шерик бўларкансиз, ёруғлиг-у, зулматнинг ҳам турфа тусда, рангда, шамойилда намоён бўлишидан ҳайратланасиз.
- Sahifalar soni
- 176
- Til
- O'zbek
- Muqova turi
- Qattiq muqova
- Nashr yili
- 2025
- Yozuv turi
- Lotin
60 000 so'm
Sharhlar
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'ling!











